Бузуқиликни тарғиб қиладиган демократия керакмас

Бузуқиликни тарғиб қиладиган демократия керакмас

Модомики сўз эркинлиги жамиятнинг бузилишига хизмат қилар экан, унинг боридан йўғи яхши. Аввалги маъмурият даврида атлас иштон кийган бузуқилар чиқиб олиб оғзига келган гапни валдирай олмасди. Тегишли идоралар дарҳол бутилкага ўтқазарди бунақаларни. Уларнинг бу ишини маъқуллар эдим, албатта. Террорчи билан бузуқига ҳар қандай ғайриинсоний ҳаракатни қўллаш керак деб ҳисоблайман. Чунки улар одам қаторида турмайди.

Авваллари битта «дилшод» дегич бўлар эди. Боши калтакдан чиқмас эди. Лекин урганларга ҳеч ким индамас эди. Ҳозир эса инсон ҳуқуқлари фаоллари кўпайиб кетган…

Бугунги сўз эркинлигини ҳам элакдан ўтказиш пайти келди. Миллийлигимизга зид ва бузуқиликни тарғиб қиладиган ҳар қанақа контентга нисбатан кескин чоралар кўриш керак. Бу ерда маъмурият сиёсий ирода кўрсатиши лозим. Диний йўналишда кучини кўрсатгани каби исқиртликлар йўналишида ҳам шафқатсиз бўлиши керак.

Бузуқиликни тарғиб қиладиган ҳар қандай лойиҳа тугатилиб, унга алоқаси борларга жиноий иш қўзғатилиши ва бунақалар жамиятдан изоляция қилиниши керак.

Бизга АҚШ ва ғарб дунёси андоза қилиб кўрсатаётган сўз эркинлиги керак эмас! Чунки араб давлатлари мисолида бунинг нақадар ҳалокатли эканлигини билиб бўлдик. Ёки аксинча ғарбона сўз эркинлигисиз ҳам дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторига кириш мумкинлигини Сингапур мисолида ҳам кўриб қўйдик.

Барака топгур масъуллар! Шу жамиятда ўзингизнинг авлодларингиз яшайди. Агар уларнинг келажаги зиғирча аҳамиятли бўлса, бугунги сўз эркинлигига фильтр тутинглар! Миллийликка зид ва бузуқликни тарғиб қилувчи контентларни қонун билан тақиққа олиш керак.

Келажак авлодни ҳимоя қилмас эканмиз, эртага бузуқилар билан ёнма-ён юришга мажбур бўлиб қоламиз…

 

Мубашшир Аҳмад

Дўстларингизга ҳам юборинг: