Венесуэла президенти Мадурога суиқасд уюштирилди
Венесуэланинг Монагас штатида президент Николас Мадурога суиқасд уюштиришга уринган икки киши ҳибсга олинди.
“РИА Новости” агентлиги хабарига кўра, гумонланувчилар ўнлаб аскарларни тўплаб, қуролларини танлаб олган ва тартибсизлик уюштиришни режалаштирган.
Ҳибсга олинганлар Миллий гвардиянинг қочқин-сержанти Ренцо Флорес ва «Дело R» сиёсий ташкилотидан Уилфер Хосе Пиньядир.
Венесуэла бош прокурори Саабнинг сўзларига кўра, улар “Монагас учун бирга” сиёсий ташкилоти аъзолари экани маълум бўлган. Қўлга олинганларнинг мобил телефонлари кўздан кечирилганда, 50 нафар аскарнинг қурол олиш ва исён уюштириш учун ёллангани аниқланган.
Венесуэла прокуратураси ҳибсга олинганларни жиноий тил бириктириш ва қотилликка уринишда айбламоқда.