Қўшма Штатлар Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида Россия уюштирган сохта сайловлар натижаларини ҳеч қачон тан олмайди
Қўшма Штатлар Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида Россия уюштирган сохта сайловлар натижаларини ҳеч қачон тан олмайди — AҚШ Давлат департаменти.
«Аниқ айтиш керакки, Луганск, Донецк, Запорожье, Херсон ва Қрим – Украина ҳудудларидир. Сайлов Москва томонидан белгиланди ва уларга овоз беришга мажбур бўлган Украина фуқароларининг ирода эркинлигини акс эттира олмайди. Бу яна бир бор Россиянинг халқаро ҳуқуқни менсимаслигини кўрсатади», — дея таъкидлади Давлат департаменти расмий вакили Мэтью Миллер.
Миллернинг ишонтиришича, Америка Қўшма Штатлари Украина суверенитетига путур етказишда айбдорларни, хусусан, сохта сайловларда кузатувчиларни жавобгарликка тортиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишда давом этади.