Собиқ ички ишлар ходими ёш болани занжирлаб қўйди

Собиқ ички ишлар ходими ёш болани занжирлаб қўйди

Ички ишлар ходимлари собиқ “мелиса”нинг вахшийларча қилган жиноятини яширмоқчи бўлишган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, ушбу тасвир кеча  Самарқанднинг Боғишамол даҳасидаги Озод Шарқ кўчасида олинган экан.


Банди қилинган бола бўйича муносабат билдриган Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам тергов ҳаракатлари ички ишлар органларига топширилганини маълум қилган.

“Самарқандда болага нисбатан зўровонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган”, – дейилади Бош прокуратура муносабатида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: