Ниманидир нархи тушди, деган гап ҳам бор эканку!..

Ниманидир нархи тушди, деган гап ҳам бор эканку!..

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил феврал ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январ ойига нисбатан ўртача 0,34 фоиз, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0,13 фоиз тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси

2024 йил феврал ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январ ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 долларгача тушган. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0,4 фоизга пасайиб, мос равишда 514 ва 594 долларни ташкил этган.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 358 доллар, 2 хонали – 393 доллар, 3 хонали – 435 доллар, 4 хонали – 450 доллар), Олмазор (1 хонали – 357 доллар, 2 хонали – 415 доллар, 3 хонали – 455 доллар, 4 хонали – 490 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали – 420 доллар, 2 хонали – 488 доллар, 3 хонали – 657 доллар, 4 хонали – 738 доллар) ва Миробод (1 хонали – 467 доллар, 2 хонали – 520 доллар, 3 хонали – 620 доллар, 4 хонали – 832 доллар) туманларида кузатилган.

Маълумот учун: 2023 йил ноябр ойидан 2024 йил феврал ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ижара нархлари мос равишда 1,8 фоиз (401 доллардан 394 долларга) ва 2,4 фоизга (452 доллардан 441 долларга) тушган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: