Индонезиянинг Ява оролида 6,5 магнитудали зилзила юз берди

Индонезиянинг Ява оролида 6,5 магнитудали зилзила юз берди

Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган Индонезиянинг Ява оролида 6,5 ​​магнитудали зилзила юз берди.

Индонезия Метеорология, Климатология ва Геофизика Агентлиги (BMKG) баёнотида, 6,5 магнитудали зилзила эпимаркази Шарқий Ява вилоятидаги Тубан шаҳридан 130 километр шимолда бўлганини билдирди.

Биринчи маълумотларга кўра, 10 километр чуқурликда содир бўлган зилзила натижасида қурбонлар ва моддий йўқотишлар йўқ.

Зилзиладан кейин тсунами ҳақида огоҳлантириш берилмаган.

Тахминан 4 соат олдин худди шу ҳудудда 6,1 магнитудали зилзила қайд этилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: