Онасига бермаслик учун йўқолган дейилган фарзанд бошқа ҳудуддан топилди

Онасига бермаслик учун йўқолган дейилган фарзанд бошқа ҳудуддан топилди

Ҳар бир фарзандга ўз онасидай меҳрибон зот бўлмаса керак. Шу сабабли, баъзи оилалар айрим сабабларга кўра ажрашганида, суд томонидан фарзандлар вояга етгунга қадар она тарбиясида қолдирилади.

Аммо айрим оталар борки, ўзининг шахсий адовати сабабли фарзандини онасидан маҳрум қилишга ҳаракат қиладилар.

Шундай воқеалардан бир Арнасой туманида содир бўлди. Фуқаролар Ф.А. ва Г.А.лар 2018 йилда келишмовчиликлар сабабли ажрашади ва отаси Ф.А. турмушларидан 2017 йилда туғилган ўғли Ж.Н. ни онасига бермасдан яшириб юради.

Оқибатда онаизор Г.А. ўғлини собиқ турмуш ўртоғи Ф.А. собиқ қайнонаси С.А. лардан ва ўз тарбиясига олиб беришни сўраб судга мурожаат қилади.

Чунки, фарзандини яшириб келаётганлар ҳам айнан ўшалар эди…

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг ижро варақасига кўра отаси Ф.A. ва бувиси С.А. дан фарзанди Ж.Н.ни онаси Г.А.га қарамоғига ва тарбиясига олиб бериш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжати ижроси юзасидан боланинг отаси ва бувиси томонидан ихтиёрий тарзда фарзандни онасига топширмаганлиги натижасида, давлат ижрочиси томонидан МЖтКнинг 198-прим 1-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилган.

Шундан сўнг ҳам қарздорлар томонидан тўғри хулоса қилмаган ҳолда болани яширишга ҳаракат қилишганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган ва бошқарма қидирув гуруҳи томонидан қидирув ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олиб берилиши лозим бўлган болакай Мирзачўл туманидаги қишлоқда яшовчи ота Ф.Н. нинг укасининг уйидан қидирув тадбирларида топилиб, шу заҳотиёқ холислар ҳамда қарздор тараф иштирокида онаси Г.А. қарамоғига ва тарбиясига топширилди.

Сўз ўрнида, юқоридаги ҳолатда надоматли жиҳати шундаки, ўртада бегуноҳ фарзандлар сарсон.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: