Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни зарурат бўлмаса, Россияга бормасликка чақирди
Айни пайтда Россияда терроризмга қарши кураш олиб борилмоқда. Мамлакатдан чиқиш ва киришда текширувлар кучайтирилди. Шу сабабли элчихона Россияга киришни олдиндан режалаштиришни ва зарурат бўлмаса, барча диаспоралар огоҳлантирганидай ташрифдан тийилишни тавсия қилади. Антитеррор чоралари қанча давом этиши ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Баъзи фуқаролар “қора рўйхат”да ёки улар ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, мамлакатга киритилмайди, — деди вазирлик вакили Бакит Қодиров.
Аввалроқ Қирғизистондан Москвага учиб келган муҳожирлар “Шереметево” аэропортида қолиб кетгани маълум бўлган эди.