Ҳа-а, тожикларга ёмон қийин бўлаяпди!!!

Ҳа-а, тожикларга ёмон қийин бўлаяпди!!!

«Крокус Сити Ҳолл»да теракт уюштирганлардан бири, гумонланувчи сифатида қўлга олинган 19 ёшли Муҳаммадсобир Файзов Ивановская вилоятининг Тейкова шаҳридаги “Плошадка” номли сартарошхонада ишлагани маълум бўлди. Бу хабар тарқалиши билан ушбу сартарошхона эгаларига нисбатан бир биридан даҳшатли, қўрқинчли таҳдидлар оқиб кела бошлади.

Сартарошхона маъмурларининг айтишларича, Муҳаммадсобир у ерда ўтган йилининг ноябр ойида бор йўғи бир неча ҳафата иш ўрганувчи бўлган. Кейин кетиб қолган…

Бундан ташқари, деярли ҳамма шаҳарларда агар такси ҳайдовчиси тожик бўлса, буюртма шу заҳоти бекор қилинган ҳолати кўпайиб кетди… Қолаверса, Itʼs My City нашрининг ёзишича афти ангори Марказий Осиёликка ўхшайдиган ҳайдовчилар бошқараётган машиналар патрул томонидан тўхтатилиб. Ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар ипидан игнасигача олинаяпди!..

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: