Саудия Арабистони Исроилдан ёрдам сўради
Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларнинг тез суръатлар билан олдинга силжиши фонида Исроилдан разведка ва бошқа ёрдам сўради. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) орқали Тел-Авивга стратегик Боб ал-Мандеб бўғозига таҳдид борасида сўров юборган.
Ар-Риёд Қизил денгизда юк ташишнинг тўлиқ тўхтатилишидан хавотирда. Сўнгги кунларда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳилида сезиларли ютуқларга эришдилар ва Қизил денгиз ва Аден кўрфази ўртасидаги муҳим ўтиш жойи бўлган Боб ал-Мандебга етиб келишди.
