Кеча роса кўланкасини кўз-кўз қилган ҳайдовчи “тўр”га тушибди!..

Кеча роса кўланкасини кўз-кўз қилган ҳайдовчи “тўр”га тушибди!..

Эсингизда бўлса, куни кеча “Damas” пиёдалар йўлакчасига ўтволиб, жа-а талтайиб бошқаларнинг ҳавасини ва ҳасадини келтириб кетганди. Ўша “Damas” ушланибди. Жарима майдончасига равона бўлибди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар тарқатди.

Ҳайдовчининг сўзларига қараганда, у тирбандлик сабаб, пиёдалар йўлакчасида биров юрмаётганлигини кўриб шу ишга қўл урган эмиш. Энди унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди… Пулини тўлайди. Яна жарима майдончасининг ҳам “иш ҳақи”ни беради. Кейин машинасини олиб чиқиб кетади. Биттада анча-мунчага тушиб қолганидан кейин у бошқа бундай ишга қўл урмаса керак!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: