Германия канцлери Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
«Эркинлик бўлмаган дунё – зулм демакдир. Адолатсиз тинчлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз Украинани эркин ва адолатли дунё учун курашида қўллаб-қувватлаймиз», — дея таъкидлади Олаф Шольц ўзининг Пасха табриги нутқида.
Канцлер, шунингдек, Европада тинчлик ўнлаб йиллар давомида давлат чегараларини куч билан ўзгартириб бўлмаслиги ҳақидаги асосий принципга риоя қилинган ҳолда сақланиб келинганини эслатди.
«Россия президенти Владимир Путин бу тамойилни бузди. Аммо, Украинани қатъий ва эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватлаш орқали уни қайта тиклаш бизнинг қўлимизда», — дея қайд этди Шолц.
«Киевни қўллаб-қувватлаш ўз хавфсизлигимиз учун ҳам муҳим. Германия хавфсизлигига сармоя киритиш, аҳоли ўртасида бўлинишларга йўл қўймаслик, мамлакат бирлигини сақлаш барчамиз муҳим ҳисобланади», — дея қўшимча қилди Шолц.