Қадр кечасини ўтказиб юборманг!

Қадр кечасини ўтказиб юборманг!

Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам юборинг: