50 минг сўмга тенг ҳаёт ва қўлбола қурол
Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида самбочи Тўра Авлоқуловни таниши қўлбола усулдаги қурол ёрдамида отиб ўлдирган.
Отишга сабаб кафеда овқатланганлик учун 50 минг сўм пулни тўлашдаги келишмовчилик билан боғлиқ.
Қизиқ: инсон умрини 50 минг сўмга баҳолаган қотил қўлбола қуролни қаердан олди?
Одатда, қуролнинг қўлболаси бўлмайди, у ё ҳақиқий, ё бўлмасам овчилик қуроли бўлади.
Кўриниб турибдики, овчилик қуроллари назорати сусайиб кетгани сабабли унинг қанчаси қўлбола қуролга айлангани ҳам номаълум. Одамларнинг қўлида қўлбола ва бошқа назоратсиз қуроллар бор. Бу яна қанча одам 50 минг сўм пулни деб отилиб кетиши мумкин, деган саволни ҳам очиқ қолдиради.
@r_kusherbayev