Африкадаги болалар орасида яна бир хавфли касаллик тарқалмоқда

Африкадаги болалар орасида яна бир хавфли касаллик тарқалмоқда

“Ноддинг синдроми” ўлимга олиб келиши ва унинг белгилари аста-секин кучаяди. Асосан 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу чивинлар томонидан тарқаладиган эпилепция шакли бўлиши мумкин.

Касаллик энг кўп Жанубий Суданда тарқалган бўлиб, айни дамда 6000 дан ортиқ касаллик ҳолати аниқланган.

“Бош қимирлатиш синдроми билан оғриган болалар кўпинча касалликнинг моҳиятини тушунмайдилар ва бу билан ўзларига шикаст етказади.

Беморлар кўпинча бошқалар билан овқатланмайдилар, улар мактабга киритилмайди”, деди мутахассис.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу синдром биринчи марта 1960 йилларда Танзанияда аниқланган, кейин 1990 йилларда Жанубий Суданда ва 2007 йилда Уганда шимолида қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: