Тожикистон муфтийси мигрантларга мурожаат қилди

Тожикистон муфтийси мигрантларга мурожаат қилди

«Васваса ва провокацияга берилманг. Сиз Тожикистоннинг хориждаги вакилларисиз. Ватанпарвар бўлинг, Тожикистоннинг обрў ва шуҳратини мамлакат ташқарисида кўтаришга ҳаракат қилинг», — деди муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода.

Тожикистондаги айрим масжидларда муҳожирлар ҳақига дуо ўқилиб, ватанпарварлик мавзусида маърузалар ўқилди.

«Жиҳод қилмоқчи бўлсангиз, ота-онангизга ғамхўрлик қилинг, ерингизни ҳимоя қилинг, фарзандларингизга таълим беринг, турмуш ўртоғингизни таъминланг. Бу жиҳоддир», — деди масжид имоми.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: