Нетаньяху Исроилда Al Jazeera телеканалини ёпмоқчи

Нетаньяху Исроилда Al Jazeera телеканалини ёпмоқчи

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Кнессетдаги (парламентдаги) ҳукмрон коалиция раиси Офир Кацдан мамлакат хавфсизлигига зарар етказувчи хорижий оммавий ахборот воситаларининг эфирга узатилишини тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллаш учун овоз беришни таъминлашни сўради.

Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги “Ликуд” партияси вакили баёнотида маълум қилинди.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, ҳужжат кучга киргандан сўнг бош вазир мамлакатда Қатарнинг Al Jazeera телеканалини ёпиш тартибини “зудлик билан бошлаш” ниятида. Душман кайфиятидаги оммавий ахборот воситалари фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳаси 12 февраль куни Кнессет томонидан биринчи ўқишда маъқулланган, шундан сўнг у парламент комиссияларида иккинчи ва учинчи ўқишда зарур маъқуллашлардан ўтган, деб ёзади газета.

Ҳужжатга кўра, Исроил алоқа вазири агар Мудофаа вазирлиги уларнинг фаолияти “давлат хавфсизлигига ҳақиқий зарар етказганини” аниқласа, Исроилда фаолият юритаётган хорижий ОАВни ёпиш ва жиҳозларини мусодара қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: