Эд Ширан Англияда мухлислик қиладиган жамоасининг ўйинига ташриф буюрди

Эд Ширан Англияда мухлислик қиладиган жамоасининг ўйинига ташриф буюрди

Англияда Чемпионшип жорий мавсуми якунида “Ипсвич” Премьер-лигага тўғридан-тўғри чиқиш учун кескин курашда иштирок этмоқда. Дунёга машҳур қўшиқчи ва жамоа мухлиси Эд Ширан “Ипсвич”нинг элитага чиқиш учун тўғридан-тўғри рақиби – “Саутгемптон”га қарши ўйинига ташриф буюрди.

Жамоа ўзининг юлдузли мухлисини ҳам, ҳомийсини ҳам жуда хурсанд қилди – “Ипсвич” “авлиёлар” устидан 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди ва 87 очко билан вақтинча биринчи ўринга кўтарилиб олди. Жадвалнинг иккинчи жамоаси “Лидс”да 85 очко бор, аммо уларда захира ўйини ҳам бор. Шунингдек, яна бир захира ўйинига эга “Лестер” 83 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Эд Ширан 2021 йилда “Ипсвич” ҳомийси сифатида шартнома имзолаганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: