«Аякс» бош мураббийликка Хави номзодини кўриб чиқмоқда

«Аякс» бош мураббийликка Хави номзодини кўриб чиқмоқда

Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави учун асосий даъвогар маълум.

Diario Sport хабарига кўра, «Аякс» клуби испаниялик мураббийни жамоани бошқариш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Хави ёзда Каталония клубини тарк этишини маълум қилганди.

Амстердам клуби Хавининг Каталония клубида ёшлар билан муваффақиятли ишлаётгани, янги ёш ўйинчиларни кашф эта олишини юқори баҳоламоқда. Мураббийнинг ўйин услуби ҳам «Аякс» раҳбариятига маъқул.

Нашрнинг қайд этишича, Хави «Барса» билан хайрлашгач, бир йил дам олишни истамоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: