Роналду 5 та ўйинда илк бор майдонни голсиз тарк этди

Роналду 5 та ўйинда илк бор майдонни голсиз тарк этди

Криштиану Роналду “Ан-Наср” сафида бешта ўйинда илк бор гол ура олмади.

Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги ўйинда “Ан-Наср” “Дамак”ни мағлуб этди (1:0). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган биринчи дақиқада Эмерик Лапорт ғалаба голини киритди.

Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду бу ўйинда самарали ҳаракат қилмади. Португалиялик футболчи иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, Роналду кетма-кет тўртта ўйиндан кейин “Ан-Наср” сафида фойдали ҳаракат амалга оширмади.

Форвард жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг 25та ўйинида 29та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: