Латвия дронларнинг биринчи партиясини Украинага юборади

Латвия дронларнинг биринчи партиясини Украинага юборади

Латвия яқин орада Украинага 1 миллион евролик маҳаллий ишлаб чиқарилган дронларнинг биринчи партиясини юборишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Латвия бош вазири Эвика Силина украиналик ҳамкасби Денис Шмигал билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Латвия томонидан ишлаб чиқарилган дронлар синовдан ўтказилган.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Латвия Украинага дрон етказиб бериш учун 9 миллион евро ажратишни режалаштирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: