Хитой экин майдонларининг кескин танқислиги кузатилган мамлакат
Хитой дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган ва экин майдонларининг кескин танқислиги кузатилган мамлакат. Аҳолиси дунё аҳолисининг 22 фоизига тенг бўлган Хитой ер юзидаги экин майдонларининг атиги 7-12 фоизига эга.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўзини ўзи таъминлашга интилаётган Хитой экин майдонлари етишмаслиги (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун бутун мамлакат ҳудудининг атиги 12,8 фоизидан фойдаланиш мумкин) ва иқлим ўзгариши каби муаммоларга дуч келмоқда. Келгуси 10 йил ичида Хитой қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг дунёдаги энг йирик импортчиси бўлиб қолиши прогноз қилинмоқда.
“Кенг полосали Хитой” ва “Рақамли қишлоқлар” каби стратегияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида рақамлаштириш замонавий Хитой қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муҳим омилига айланди. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш даражаси 2016 йилдаги 6,2 фоиздан 2020 йилда 8,9 фоизга ортди.
Хитойда ўсимликшуносликда Буюмлар Интернети (IoT), катта маълумотлар, сунъий интеллект (AI), сунъий йўлдош билан масофадан зондлаш технологиялари қўлланилиб, улар ёрдамида аниқ экиш, босқичма-босқич ўғитлаш, интеллектуал суғориш, пилотсиз учиш аппарати ва экологик назорат техникалари амалга оширилади.