Қон босимининг ошиб кетишига қарши курашиш учун энг яхши маҳсулотлар қайсилар?

Қон босимининг ошиб кетишига қарши курашиш учун энг яхши маҳсулотлар қайсилар?

Помидор шарбати. Босимнинг ошиб кетиши организмда натрийнинг кўпайиб кетиши билан боғлиқ. Калий эса унга қарши мувозанат ҳосил қила олади. Олимларнинг айтишича, айнан помидор шарбатини истеъмол қилиш организмда натрий меъёри кўпайиб кетишининг олдини олади.
Йогурт. Шифокорлар босимни меъёрлаштириш учун ҳафтасига беш маротаба табиий йогурт истеъмол қилишни тавсия этишади. Ўз навбатида у гипертонияга қарши курашишда яқиндан ёрдам берадиган энг яхши маҳсулотлардан биридир.
Бундан ташқари, олимлар қон босими ошишига қарши курашишда қўл келадиган яна бир нечта маҳсулотлар номини санаб ўтишди. Улар: товуқ гўшти, мол гўшти, балиқ, банан, брокколи ва ёнғоқлардир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: