Ҳар соатда тўрт бола Ғазода Исроил ҳужумлари қурбони бўлмоқда
Блокадаги Ғазо секторида геноцидда айбланган Исроил томонидан уюштирилган ҳужумлар туфайли 2023 йил 7-октабрдан бери ҳар соатда тўрт нафар бола ҳалок бўлмоқда.
Бу ҳақда Фаластин ҳукумати марказий статистика бошқармасининг 5 апрель – Фаластин болаларини ҳимоя қилиш куни арафасида тайёрланган ҳисоботида айтилади.
Ҳисобот муаллифларининг эслатишича, 2023 йил 7-октабрдан буён 14350 нафар бола Исроил армиясининг Фаластин анклавидаги ҳужумлари қурбонига айланган, бу олти ой давомида эксклавда ҳалок бўлган барча фаластинликларнинг 44 фоизини ташкил қилади.