Тўппа-тўғри! Маъқуллаймиз! Олдин рухсат олсин! Рухсат йўқми, қўймасин!.. Ана!..

Тўппа-тўғри! Маъқуллаймиз! Олдин рухсат олсин! Рухсат йўқми, қўймасин!.. Ана!..

Тошкентдаги “Artdocfest Asia” доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.

Тошкент шаҳрида “Artdocfest Asia” фестивали доирасидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилгач, фестиваль директори ва президенти Виталий Манский ўзининг “Facebook”даги саҳифасида бу ҳақда пост қолдирди. Тадбирлар 2 апрелдан 8 апрелга қадар Тошкентда бўлиб ўтиши керак эди.

«Ҳозиргина Тошкентда “Artdocfest Asia” фестивали доирасида “Шарқий фронт” (Виталий Манский ва Евгений Титаренконинг Украинадаги уруш ҳақидаги ҳужжатли фильми — таҳр.) фильмимиз намойиши тўхтатилди. Фестиваль дастурининг кейинги барча намойишлари ҳам тақиқланди. Бу Ўзбекистон Маданият вазирлиги кўрсатмаси асосида амалга оширилди. Бу ҳолат “139 Documentary Center”нинг 4 йиллик фаолияти давомидаги биринчи воқеадир. Салом “Рус дунёси!”», — дейди у.

 

«Ташкилотчилар қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олмаган»

 

Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонуннинг 1-иловасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида фильмни оммавий намойиш этиш рухсатнома олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланади.

Мазкур қонун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасинннг 2022 йил 22 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сонли қарорига асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома беришга ваколатли орган этиб белгиланган.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, республика ҳудудида маҳаллий ва хорижий фильмларни намойиш этиш учун хусусий тадбиркорлар Кинематография агентлигига ариза билан мурожаат этади ҳамда агентлик томонидан ушбу мурожаат 10 иш кунида кўриб чиқилади.

«Шу билан бирга, фильмни оммавий намойиш этишда бир қатор талаб ва шартларга қатъий риоя этилиши белгиланган. Мазкур талаб ва шартларга амал қилинмаслиги фильмни оммавий намойиш этиш учун берилган рухсатноманинг бекор бўлишига олиб келиши кўзда тутилган», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик, бундан ташқари, юқоридаги ҳужжатларда Ўзбекистон ҳудудида оммавий тадбирларни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлигидан рухсатнома олиши шарт экани белгиланганини ҳам қўшимча қилди.

«Бироқ 2−8 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган “Artdocfest Asia” фестивали деб номланган оммавий тадбирни ўтказиш учун ташкилотчилар Ўзбекистон қонунчилигида белгилангани тартибда рухсатнома олишмаган», — дея ҳолатга тушунтириш берди вазирлик.

Таъкидланишича, ташкилотчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий равишда огоҳлантиришларига қарамай, оммавий тадбир ва фильмлар намойишини ташкил этиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

Вазирлик, ўз навбатида, оммавий тадбирлар, жумладан, фестиваллар ва уларда фильмлар намойишини тўхтатиш Маданият вазирлигининг ваколатига кирмаслигини билдириб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: