Исроил гуманитар ёрдам олиш имкониятини кенгайтиришга рози бўлди
Исроил уруш вазирлар маҳкамаси Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Исроилнинг КАN жамоат телеканали хабар берди.
Хусусан, мамлакат расмийлари гуманитар юклар учун Исроилнинг Ашдод портини вақтинча очиш, шунингдек, Ғазо шимолида Бейт Ханун (Эрез) назорат-ўтказиш пунктини очиш ниятида.
Иорданиядан Фаластин анклавига кирадиган ёрдам Керем Абу Салим (Шалом) назорат пункти орқали ўтади.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқоти чоғида уни Ғазо сектори гуманитар хизматчилар ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун тезкор чоралар кўришга чақирган эди.
Оқ уй раҳбарининг айтишича, АҚШнинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини кейинги қўллаб-қувватлаши ана шу чораларга боғлиқ бўлади.