“Реал” футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр бўлган клублар пайдо бўлди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/izobrajenie_2024-04-06_045407937.jpg)
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга трансфер бозорида талаб катта.
Tribal Football хабарига кўра, бразилиялик юлдузнинг хизматларига бир қанча топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.
Гап «ПСЖ», «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Челси» клублари ҳақида кетмоқда.
Бу трио Винисиус трансфери учун 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ мадридликлар етакчи футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.