Уйланишга қиз топиб беринг!..

Уйланишга қиз топиб беринг!..

“Ал-жабр вал Муқобала” асари муаллифи, математика фани доҳийларидан бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди:
— Қандай қиз танласам маъқул?..
Шунда Хоразмий:
— Дини учун бирни қўясан;
– ҳуснли бўлса, бирнинг ёнига сифр, яъни ноль қўясан 10 бўлади.
– агар насл-насабли бўлса, яна битта сифр қўясан 100 бўлади.
– агар молу давлатли бўлса, яна битта сифр қўясан 1000 бўлади.
Агар 1000 нинг бошидаги БИРни олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди…
ДЕМАК, СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА! – деб жавоб берибди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: