Азроил, уйингизга кунига уч марта келади!..

Азроил, уйингизга кунига уч марта келади!..

«Ўлим фариштаси ҳар бир уйга бир кунда уч марта назар солади. Кирган уйида кимнинг ризқи тугаб, умри поёнига етган бўлса ўша одамнинг жонини олади. Ўлим фариштаси вақти-соати битган одамнинг руҳини олгач, бутун оиласи, яқинлари йиғини бошлайдилар. Шунда фаришта уйдан чиқиб кетишидан олдин уй одамларига юзланиб:
– Ахир бу менинг охирги келишим эмас! Мен ҳали бу уйга то ҳамманинг руҳини олгунимга қадар келавераман», – деб айтади. Афсуски уйдаги одамлар фариштанинг бу гапларини эшитишмайди. Агар эшитганларида эди ўлик қолиб, ўзлари учун йиғлаган бўлардилар.»
Ҳасан Басрий …
Дўстларингизга ҳам юборинг: