Мбаппе “Барселона”га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдирди

Мбаппе “Барселона”га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдирди

Килиан Мбаппе “Барселона” билан Чемпионлар лигаси ўйинлари олдидан кайфияти ҳақида гапирди.

Чемпионлар лигасининг чорак финалидаги жамоаларнинг илк учрашуви 10 апрель куни Парижда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16 апрель куни Барселонада бўлиб ўтади.

“Йирик футболчилар учун ўзини кўрсатиш вақти келди ва мен бунга тайёрман. “Барcелона” клубининг ҳимоядаги футболчилари жуда ҳам кучли. Лекин мен уларга қарши ўйнашга тайёрман ва одатдагидек буни яширмайман”, деди франциялик ҳужумчи Telefoot нашрига.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: