Трамп Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга мажбурлаш орқали урушни тўхтатмоқчи

Трамп Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга мажбурлаш орқали урушни тўхтатмоқчи

Трамп Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга мажбурлаш орқали урушни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри аноним манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Трамп шахсий суҳбатларда ўзининг “махфий тинчлик режаси” билан ўртоқлашган. Унинг айтишича, Россия ҳам, Украина ҳам можародан чиқиб, ўзини сақлаб қолишни истайди ва Украинанинг айрим вилоятлари аҳолиси Россия таркибига киришга қарши эмас.

Собиқ президент НАТО кенгайишини чеклаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда – унинг фикрича, бу Путинни Хитойга тобора ортиб бораётган қарамлигини камайтиришга ундайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: