Ғазога 419 та машинада гуманитар ёрдам ўтди

Ғазога 419 та машинада гуманитар ёрдам ўтди

Исроил армияси кун давомида Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган 419 юк машинасининг назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтишини таъминлади.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун, душанба куни Керем Шалом ва Ницана чегара пунктларидан гуманитар ёрдам олиб кетаётган 419 та юк машинаси ўтди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бутун Ғазо сектори бўйлаб гуманитар тадбирлар доирасида ҳаводан 258 ўрам озиқ-овқат ҳам туширилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: