Лас-Вегасдаги адвокатлик идорасида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди

Лас-Вегасдаги адвокатлик идорасида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди

Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги юридик фирма офисида содир бўлган отишмада ҳужумчи дохил уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда NBC маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

“Гумонланувчи полиция томонидан ўлдирилмаган. У ўз жонига қасд қилган деб ҳисоблаймиз”, – дея маҳаллий шерифнинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

Қайд этилишича, отишма 8 апрел куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:00да (Тошкент вақти билан 23:00) содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчидан ташқари бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлган. Воқеа жойига тезкор хизматлар етиб келиб, офис жойлашган бинодан одамларни эвакуация қилган. Полиция “жамоатчилик учун бошқа таҳдид йўқлигини” айтди.

Жиноят сабаблари ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: