Диего Симеоне Италияга қайтиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида гапирди
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Италияга қайтмоқчи эканини маълум қилди.
Аргентиналик мураббий ўз вақтида «Пиза», «Интер», «Лацио»да тўп суриб, 2011 йил «Катания»ни бошқарганди.
«Атлетико» билан ҳали шартномам бор. Шунга қарамай, Италияга қайтиш ҳақида ўйлаяпман. У ерда ўзимни жуда яхши ҳис қилганман. «Катания»да эса мураббий сифатида кўп нарсани ўрганганман.
«Интер»ни мағлуб этиб, жамоамиз қанчалик кучли эканини тушундик. Гризманн – энг муҳим ўйинчимиз. «Боруссия»га қарши ўйин олдидан жамоамизда ишонч юқори», – дейди аргентиналик мутахассис.
Маълумот учун, «Атлетико» чоршанба оқшомида «Боруссия» Дортмундга қарши ўйнайди.