Кремль: CФE шартномаси энди яроқсиз

Кремль: CФE шартномаси энди яроқсиз

Россия Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома ўз ҳаётий қобилиятини йўқотди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Туркиянинг CФE шартномасидаги иштирокини тўхтатиб қўйиш қарорига изоҳ берар экан.

«Умуман олганда, бу ҳужжат ўзгарган геосиёсий шароитлар ва стратегик вазият туфайли ўз ҳаётийлигини сезиларли даражада йўқотди. Шунинг учун, албатта, вазият ўзгармоқда», — деди Песков. Унинг қўшимча қилишича, Европада хавфсизлик бўйича ҳеч қандай мулоқот йўқ ва бу Россиянинг айби эмас.

4 апрель куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 8 апрелдан бошлаб CФE шартномасини тўхтатиб туриш тўғрисида фармон чиқарди.

НАТО давлатлари 2023 йилда CФE шартномасида иштирок этишни тўхтатиб қўйган, чунки Россия ундан чиққан. Москва аввалроқ НАТОни шартнома шартларига риоя қилмасликда айблаган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: