АҚШ Россия, Хитой ва БАА компанияларига қарши санкциялар киритди

АҚШ Россия, Хитой ва БАА компанияларига қарши санкциялар киритди

Қўшма Штатлар Савдо вазирлиги Россиянинг учта ва Хитойнинг олтита компаниясига, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг иккита компаниясига нисбатан санкциялар жорий этди.

Бунга бир нечта сабаблар, шу жумладан, Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган Shahed дронлари учун бутловчи қисмларни харид қилишда мазкур корхоналарнинг иштироки келтирилган.

Бундан ташқари, АҚШ расмийларига кўра, Хитойнинг ҳарбий модернизация дастурлари учун сунъий интеллект чипларини этказиб бериш билан шуғулланадиган Хитой компаниялари ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. Шунингдек, Америка санкцияларини четлаб ўтиб, АҚШдан Эронга товарлар экспорт қилиш билан шуғулланганлиги учун БАА юридик шахсларига нисбатан чекловлар жорий этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: