Жиззахда ҳокимлик захирасидаги 20 сотих ерни сотишга уринган шахслар ушланди

Жиззахда ҳокимлик захирасидаги 20 сотих ерни сотишга уринган шахслар ушланди

Жиззах вилояти ИИБ томонидан ноқонуний ер савдосига чек қўйилди.

Қайд этилишича, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг “Куёвбоши” маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл ва “Қўшкўприк” маҳалласида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган йигит процессуал тартибда ушланган.

Аниқланишича, ушбу шахслар ўзаро тил бириктириб, бахмаллик 26 ёшли фуқарога туманнинг “Куёвбоши” ҳудудида жойлашган, ҳозирда туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган собиқ фермер хўжалиги 5 гектар ер майдонининг 20 сотихини 180 миллион сўмга сотишга келишиб, пулларни олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, ер сотувчилар олдинроқ 5 гектар ернинг 10 сотихини 33 миллион сўмга сотгани, харидор ушбу ер майдонида қурилиш ишларини бошлаб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: