Фарғонада жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди (видео)
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/kaltaklangan-uqituvchi.jpg)
Воқеа Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги 25-мактабда содир бўлган.
— Ўқитувчининг қоши ёрилган. Воқеа ҳақида ИИБ ходимларига ҳам хабар берилган. Айни пайтда ўқитувчи шифохонада, — дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Одилжон Жалолов.
Масъулнинг айтишича, калтакланган ўқитувчи мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс беради.
Ўқитувчи мактабнинг 9-синф ўқувчиси билан зиддиятга борган. Шундан сўнг ўқувчининг қариндошлари мактабга келиб, ўқитувчи билан кўришмоқчилигини билдирган ва юқоридаги ҳолат рўй берган.