Норвегияда мэр кунни 26 соатга узайтиришни талаб қилди

Норвегияда мэр кунни 26 соатга узайтиришни талаб қилди

Норвегиянинг Вадсё шаҳри мэри Венче Педерсен бир суткани 24 соат эмас, 26 соат этиб белгилаш талаби билан Европа комиссиясига мурожаат қилди.

Венче Педерсен кунни икки соатга узайтириш бўйича ғалати режа ишлаб чиқиб, ўз минтақасини тарғиб қилишга қарор қилди. У Еврокомиссиядан мамлакат ҳукуматини минтақада 24 соат ўрнига 26 соатлик вақт зонасини ўрнатишни маъқуллаш мажбуриятини юклашни сўраган.

Унинг фикрича, ушбу чора аҳолига ўз оилалари билан бўш вақтларини ўтказиш учун кўпроқ вақт бериш орқали маҳаллий қадриятларни мустаҳкамлайди, шунингдек, минтақага янги сайёҳлар ва янги аҳолини жалб қилади.
“Ғоянинг асл моҳияти шундаки, вақт қимматли манба бўлиб, у узоқ шимолда яшашни янада жозибадор қилади. Бу вақтни оила ва дўстлар билан кўпроқ вақт ўтказиш учун ишлатиш мумкин”, дейди Педерсен.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: