Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди

Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди

Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Сирожиддин Шокиров 1997 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Суриядаги террорчилар сафига қўшилган. 2015 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.

У 17 ёшга тўлар-тўлмас Ўзбекистондан кетган. Қозоғистон орқали Туркияга борган. У ердан экстремистик оқим аъзоларининг ёрдами билан яширин йўллар орқали Сурияга ўтган ва ИШИДга бирлашган, унинг таркибида амалий ўқув машғулотларини ўтаган.

Тезкор маълумотларга кўра, у жангарилик ҳаракатларида қатнашиб вафот этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: