Вазият оғир!..
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Элчихона улардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўришни сўради ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатди.
“Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5076. Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: 972 54 485 1397.
1 апрел куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги яқинида амалга оширилган ҳаво ҳужумида 16 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг икки генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Хожа Раҳимий ҳам бор. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Теҳрон зарба учун Исроилни жавобгар деб ҳисоблашини билдириб, воқеани «барча халқаро конвенцияларни бузиш» деб атади.