Худди ўзи қазиб олаётгандай, товуқхона салкам 160 млн сўмлик газ ўмарган!

Худди ўзи қазиб олаётгандай, товуқхона салкам 160 млн сўмлик газ ўмарган!

Бухоро ва Сирдарё вилоятларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Ховос туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Х.О.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 177,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. товуқхона биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз қайта улаб, 159,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: