Бесоқолбозлик учун жавобгарликни бекор қилишни тавсия қилишаётган экан…

Бесоқолбозлик учун жавобгарликни бекор қилишни тавсия қилишаётган экан…

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича баҳсли тавсиялари ҳақида
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг тўртинчи миллий маърузасини кўриб чиқиб, 234 та тавсия билдирибди.
Инсон ҳуқуқлари миллий марказининг билдиришича, Ўзбекистонда бу тавсияларни мақбул тарзда бажариш учун барча манфаатдор томонлар билан фаол ҳамкорликда иш олиб бормоқда экан.
Аммо тавсиялар ичида Жиноят кодексининг 120-моддасидаги ўзаро эркаклар ўртасидаги жинсий алоқа, яъни бесоқолбозлик учун жавобгарликни бекор қилиш, мактабларда жинсий тарбияни жорий этиш каби тавсиялар ўта баҳсли ҳисобланади. Бу оммавий ахлоқсизликка олиб келиши, бошқа ғарб давлатлари каби бизда ҳам оила институтини пароканда қилиши мумкин.
Бу масалада биргина Миллий марказ ёки Адлия вазирлигининг фикри эмас, бутун Ўзбекистон аҳолисининг фикри ва хоҳиши инобатга олиниши зарур.
Тўғриси, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида бошқа долзарб масалалар кўп ва асосий эътибор шуларга қаратилгани маъқул.
Дўстларингизга ҳам юборинг: