Эрондан «ҳаққини олади»!.. Босқинчиларнинг қўлларидан келармикан?! Ёки яна фитнами?!

Эрондан «ҳаққини олади»!.. Босқинчиларнинг қўлларидан келармикан?! Ёки яна фитнами?!

Исроилнинг беш аъзоли уруш кабинети кеча, якшанба куни йиғилди.

Аммо Эронга аниқ қачон ва қандай жавоб бериш масаласида бир тўхтамга кела олмади.

Бу ҳақда «Рейтер» ахборот агентлиги хабар берди.

Кабинет аъзоси, марказчи вазир Бенни Ганцнинг баён қилишича, мамлакати бу ишни вақти келганда қилади. Эрондан «ҳаққини олади».

АҚШ минтақада тангликни кучайтирмаслик учун Исроилнинг бирор бир қарши амалиётига қўшилмаслигини айтмоқда.

Исроил маъмуриятининг юқори мартабали мулозими даъво қилишича, мамлакатининг муваффақиятли мудофааси аллақачон Эрон устидан ғалаба қилган.

Унга кўра, «Исроил бундан кейин нима қилишини яхшилаб ўйлаб кўриши лозим».

«Асосий савол биргина исроилликларнинг жавоб бериш-бермасликлари эмас, нима қилишлари борасида ҳам қандай тўхтамга келишларида. Шу боис бир қарорга улар келишлари керак».

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Бағирий аллақачон Исроилни огоҳлантирган.

Исроил қасд олгудек бўлса, Эроннинг жавоби якшанба кунги ҳужумлардан каттароқ бўлажаги билан таҳдид қилган.

Аммо, генералларининг бу сўзларига қарамасдан, эронлик мулозимлар зиддиятни оловлантириш ниятида эмасликларига ҳам ишора қилишган.

Ғарблик иттифоқчилари эса, Исроилни вазиятни янада кескинлаштирмасликка чақиришмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: