Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 33,7 минг кишидан ошди

Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 33,7 минг кишидан ошди

Исроилнинг Ғазо секторида 7-октабрдан бери давом этган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 минг 729 нафарга етди, яна 76 минг 371 нафари яраланди.
Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.

Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 43 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 62 нафари яраланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: