Хамас Эроннинг Исроилга ҳужумини «табиий реакция» деб атади

Хамас Эроннинг Исроилга ҳужумини «табиий реакция» деб атади

Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужуми Дамашқдаги Эрон элчихонасига қилинган ҳужумга «табиий реакция» ва «лойиқ жавоб»дир. Бу ҳақда Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати баёнотида айтилади.

“Эроннинг сионист босқинчига (Исроил) қарши ҳарбий амалиёти табиий реакция. «Биз буни Дамашқдаги Эрон консуллигини ўққа тутиб, Инқилобий гвардиянинг айрим етакчиларини ўлдирган жиноятга муносиб жавоб сифатида қараймиз», — дейилади баёнотда.

Баёнотда қайд этилишича, «Сионистик ҳужумлардан мудофаа минтақа мамлакатлари ва халқларининг энг табиий ҳуқуқидир».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: