Келинг, бир дардлашамиз!.. Бугун шунақа кун — ҳасратлашиш куни экан!..
Ким бошлайди?.. Ўзимми?.. Биринчи навбатда, ҳаво булут. Иккинчи навбатда, кўчаларда машиналар кўп. Яна денг, машинасини шунақанги қийшайтириб-мойшайтириб ҳайдашадики, нима қиларингни билмайсан. Ундан кейин, ўртоқлар, бу помидор билан бодрингнинг қимматлигига бир қаранг. Икки килосига бир кило гўшт беради. Гўштни бир ҳафта маза қилиб есангиз бўлади… Тўрт юз-беш юз доллар бир ҳафтага етмаяпти. Бунақада кафангадо бўламиз-ку… Ундан кейин… Эй-й, ёмон кўп экан, яхшиси, ўзингиз давом этказинг!..