Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё жаноблари билан учрашишдан беҳад мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Мулоқотда ҳамкорлигимизнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, барча соҳаларда алмашинувларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдик. Мамлакатларимиз ўртасида муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган улкан имкониятлар мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладик».

Дўстларингизга ҳам юборинг: