Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 26 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган

Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 26 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган

2024 йил январь- март ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 26 260 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
24 186 таси харид чеки бермаслик;
1 090 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
53 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
931 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 11 093 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 6 443 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,2 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь-март ойларида 9 278 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 6,2 млрд сўм мукофот тўланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: