Нурсултон Назарбоев жамғармаси мурожаат билан чиқди
«Аноним манба томонидан эълон қилинган маълумотни айрим ОАВ вакиллари ҳам билдирган ва улар ҳам асоссиз айбловлар билан чиқишган. Нурсултон Назарбоев жамғармаси ушбу нашрлар ва баёнотлар мутлақо объектив ва фактик асосга эга эмаслиги ҳақида баёнот беришни зарур деб ҳисоблайди. Жамғарма жамоатчиликни ҳаққоний ва ишончли ахборот билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлайди», — дейилади Фонд хабарида.
Жамғарма ташкилот фаолияти на сиёсий, на ахборот-манипулятив характерга эга эканлигини ва Нурсултон Назарбоевнинг ўзи «Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевни ва у олиб бораётган сиёсий йўлни доим қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлашда давом этмоқда».
– Шу кунларда Биринчи Президент мамлакатнинг кўплаб фуқаролари каби тошқиндан жабр кўрган Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирмоқда. Биз давлат ва ҳукумат раҳбарининг мамлакатимиз ҳудудларида мисли кўрилмаган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, — дейилади Фонд хабарида.